Ғамни қувди узоққа Ўргатди У фироққа Туширмас ҳеч тузоққа Раббимизни Севгиси! Яша ҳар кун ҳис қилиб Юрмайсан бағринг тилиб Ғамни аритар келиб Раббимизни Севгиси! Бўлар юзингда кулгу Қалбингда гўзал туйғу Жаннатга бошлар мангу Раббимизни Севгиси! Муқаддас Руҳга тўлиб Яшнатар қолсанг сўлиб. Келар Иноят бўлиб Раббимизни Севгиси! Сени қутқарган ўша Барокат берган қўша. Дейди борингни тўша Раббимизни Севгиси! Сано айтиб тўймайсан Беихтиёр ўйнайсан. Қандай роҳатдир билсанг Раббимизни Севгиси! Ғийбатга тилинг бормас Яхшилик қилиш ормас. Сени ташвишга қормас Раббимизни Севгиси! Ота дейсан Худони Таратиб нур зиёни. Қутқаради дунёни Раббимизни Севгиси!Tu prieten care cânți vesel în credință Desidero Та миний ертөнц Говори, Господи, слышу я مەن سەنى سىيلايمىن Город мой на вершине горы стоит آتى إليك - موسيقي hyạ nsẖd bsnạ mjd mn mạt wqạm تمر ربي Ina Bautar Zunubai, Yesu Ne Mai Kawo Ceto
Song not available - connect to internet to try again?