1 Шароб - мазахчи, ароқ - жанжалкаш, уларга алданганлар нодондир. 2 Шоҳнинг ғазаби - шернинг ўкиришидай, унинг жаҳлини чиқарган жонидан маҳрум бўлади. 3 Жанжалдан ўзини тортиш - инсоннинг ҳурмати, аҳмоқ эса жанжалга аралашади. 4 Дангаса кузда ер ҳайдамайди, ўрим пайти эса қидириб ҳеч нарса тополмайди. 5 Инсоннинг фикрлари - чуқур сув кабидир, фаҳмли одам уларни ташқарига чиқара олади. 6 Кўпчилик ўзини содиқ деб айтади, ҳақиқатан ҳам садоқатли бўлганни топиб кўр-чи! 7 Солиҳ ҳалол яшайди, унинг болалари нақадар бахтлидир! 8 Ҳукмронлик қилаётган шоҳ ўз кўзи билан барча ёмонликларни ажратади. 9 "Қалбимни тозаладим, гуноҳимдан холиман", деб ким айта олади?! 10 Икки турли тарози тоши ва нотўғри ўлчов - иккови ҳам Эгамизга жирканчдир. 11 Ҳатто ёш болани ҳам хулқидан, тўғрилигини ва поклигини ишларидан билса бўлади. 12 Эшитадиган қулоқ, кўрадиган кўз - икковини ҳам Эгамиз яратган. 13 Уйқуни яхши кўрма, бўлмаса камбағал бўласан, кўзларингни оч, қорнинг тўяди. 14 Харидор: "Яхши эмас, яхши эмас!" дейди-ю, нарироққа бориб мақтанади. 15 Олтин бор, ёқут тошлар ҳам кўп, бироқ энг қимматбаҳо нарса - билимли тил. 16 Бегонага кафиллик қилганнинг тўнини ечиб ол, ҳа, бундай ақлсиз одамдан кийимини гаров қилиб ол. 17 Ноҳақлик билан топилган нон ширин, аммо кейин оғиз тупроқ билан тўлади. 18 Маслаҳат билан режа туз, ақлли йўл-йўриқ билан уруш олиб бор. 19 Чақимчи сирларни очади, оғзи бўш одам билан алоқада бўлма. 20 Ким ота-онасини лаънатласа, унинг чироғи зулматда ўчиб қолади. 21 Бошида шошилиб олинган мерос оқибатда барака келтирмайди. 22 Ёвузлик учун қасос оламан демагин, Эгамизга умид боғлаб кутгин, У сени қутқаради. 23 Икки хил тарози тоши Эгамизга жирканчдир, ёлғон тарози ҳам яхши эмас. 24 Инсоннинг қадами - Эгамиздан, шундай экан, у ўз йўлини қандай тушунсин?! 25 Ўйламасдан Худога ваъда берган киши, аҳд қилгандан кейин иккиланган одам тузоқдадир. 26 Доно шоҳ ёвузларни ажратиб, уларнинг устидан тегирмон тоши юргизади. 27 Одамнинг руҳи - Эгамизнинг чироғи, вужуднинг барча чуқурликларини текшириб туради. 28 Севги ва садоқат шоҳни асрайди, ўша иноят туфайли унинг тахти мустаҳкамдир. 29 Қувват йигит кишининг ғуруридир, оқарган сочлар эса кексанинг шуҳратидир. 30 Қамчининг жароҳати ёмонликка даводир, калтак зарби вужуднинг энг чуқур жойларини тозалайди.Сердце матери Biliyorum İsa Diridir Эзэн минь би энд ирлээ Panie, pragnę Ci dziękować Il me conduit Waiting Here For You صار ادم Jesus is Willing (M.E. Shorey) ạ̉dʿwk ạ̉baⁿạ Bůh buď s vámi
Song not available - connect to internet to try again?