Оламга нур таратдинг шукур, Инсон қилиб яратдинг шукур, Ўзинг томон қаратдинг шукур, Сенга айтай ҳамду санолар! Сен жонимсан қалқоним Ўзинг, Сен боримсан қўрғоним Ўзинг, Ҳақиқатдир ҳар айтган Сўзинг, Сенга айтай ҳамду санолар! Сен бўлмасанг бўларман ёмон, Сақлагайсан мени соғ-омон, Кўзларимни тикиб Сен томон, Сенга айтай ҳамду санолар! Ҳар бир кеча-кундузлар учун, Ой-у қуёш, юлдузлар учун, Барча дарё, денгизлар учун, Сенга айтай ҳамду санолар! Сенда вафо садоқат бордур, Муҳаббату, саодат бордур, Бу пок Севгинг ҳаммага ёрдур, Сенга айтай ҳамду санолар!Helder lig أحبك ربي يسوع АЛФА ОМЕГА Si kjenner du det underbare ولا كان لي وجود Не забуду Иисус никогда BAWIPA KAN TUUKHAL TTHA كم مره يأست أنا గడచిన కాలము కృపలో Sevgini Överim
Song not available - connect to internet to try again?