Сирларимни Сенга айтдим Худовандим, Тингла мени мен гуноҳкор ўғлингдурман. // Танам ҳоким бўлмоқ истар жон устидан, Бу курашда мен бемажол ўғлингдирман. // Танам дейди дунёга ишқ боғла кўнгил, Кайф сафола димоғингни чоғла кўнгил. // Хасчупни қўй ўйлагин ул тола кўнгил, Менга боқсанг бир зиёнкор ўғлингдирман. // Руҳим айтар Худога тик боқма дўстим, Манманликнинг нишонини тақма дўстим. // Васвасалар дарёсига оқма дўстим, Икки қирғоқ бўйлаб бедор ўғлингдирман. // Раббим айтди биродаринг товонин ўп, Исо Масиҳ деган оғир забонни ўп. // Менчи айблаб юрдим уни кўзимда чўп, Нетай Ота мен бадкирдор ўғлингдирман. // Васвасалар гуноҳ тошин отиб кетди, Гуноҳим кўп елкамга тош ботиб кетди. // Йиғлай-йиғлай дийдаларим қотиб кетди, Сен боқмасанг мен ҳоли хор ўғлингдирман. // Келгин мени ташлаб кетма Муқаддас Руҳ, Юрагимни ғашлаб кетма Муқаддас Руҳ. // Кўзларимни ёшлаб кетма Муқаддас Руҳ, Дод деярман,тунлар бедор ўғлингдирман. // Ишонаман Сендан келар менга нажот, Ва оёғинг қучмоқ учун икки қанот. /// Сенда севги,Сенда умид,Сенда ҳаёт, Отажоним йўлингга зор ўғлингдирман. ///mạ ạ̉jml trnymẗ Һаятим пәқәт Сәндә! Тэнгэрийн од ḍʿfy̱ myn yḥs byh Знать желают дети MAW DINHNAK LE LAWMHNAK NI لندخلن لمحضر الملك Jan-jaǵyma qaradyń A toi, Seigneur Jesús al cielo ascendió
Song not available - connect to internet to try again?