1 Дастурхони тўла жанжалли уйдан, бир тишлам қаттиқ нони бор тинч хонадон яхшироқ. 2 Шармандали иш қиладиган ўғил устидан фаросатли қул ҳукмронлик қилади, у хўжайинининг ўғиллари қатори меросга шерик бўлади. 3 Кумуш ва олтин оловда синалади, одамларнинг қалбини эса Эгамиз синайди. 4 Фосиқлар ёвуз одамларнинг гапига киради, ёлғончилар эса ғийбатга қулоқ солади. 5 Камбағални мазах қилган одам уларни Яратганни таҳқирлайди, бировнинг бахтсизлигидан қувонган жазосиз қолмайди. 6 Набиралар - кексаларнинг тожу тахти, оталар ўғилларнинг шон-шуҳратидир. 7 Яхши сўз нодонга ярашмагандек, ёлғон ҳам улуғсифат одамга асло тўғри келмайди. 8 Ўз эгасининг назарида пора сеҳрли қимматбаҳо тош, гўё ҳамма ерда омад келтиради. 9 Гуноҳни кечирган дўстликни сақлайди, уни кавлаштирган эса дўстни узоқлаштиради. 10 Донога берилган битта танбеҳ нодоннинг бошида синган юзта калтакдан таъсирлироқ. 11 Фосиқ фақат ғалаён пайида бўлади, шунинг учун унга ёвуз элчи юборилади. 12 Тентакнинг аҳмоқлигига йўлиққандан кўра, болаларидан айрилган она айиққа дуч келган яхшироқ. 13 Яхшиликка ёмонлик қилганнинг хонадонидан ёмонлик аримайди. 14 Жанжалнинг бошланиши - сув уриб кетишига ўхшайди, жанжал чиқмасдан уни тўхтат. 15 Фосиқни оқлаш, солиҳни айблаш - иккови ҳам Эгамизга жирканчдир. 16 Бу нима?! Нодоннинг қўлида бойлик бор, "Донолик сотиб олай", - дейди, лекин унда ақл йўқ. 17 Ҳақиқий дўст ҳар доим севади, ака-укалар ҳам оғир кун учун туғилган. 18 Қўл ташлаб бировга кафиллик қиладиган ақлсиздир. 19 Гуноҳни яхши кўрган уруш-жанжални севар, ўзига бино қўйган ҳалокат қидирар. 20 Юраги маккор одам яхшиликка эришмайди, эгри тил кулфатга дучор бўлади. 21 Нодон фарзанд кўрган қайғу чекади, аҳмоқнинг отаси шодлик нималигини билмайди. 22 Шод юрак - шифобахш дори, ғам-кулфат эса жоннинг эговидир. 23 Фосиқ қўйнидан пора олиб адолат йўлини ўзгартиради. 24 Фаҳм-фаросатли инсон доноликка қарайди, нодоннинг кўзи эса дунёнинг нариги четида. 25 Аҳмоқ фарзанд - отасига қайғу, уни туққан онага ғамдир. 26 Солиҳни жазолаш, амалдорни одиллиги учун койиш яхши эмас. 27 Кам гапирган - доно, оғир, вазмин одам идроклидир. 28 Ҳатто аҳмоқ ҳам индамай ўтирганда доно бўлиб кўринади, тилини тийиб турган фаросатли ҳисобланади.Bir Ses Duyarım yhtm by Le hai rivelate a me J'ai confiance كيف أنسى سيدي الغالي Li nav Dinê da Сакин Олур Билирим Рабсин Opp til Deg O Gud On chodil v prachu ciest He's Got the Whole World in His Hands
Song not available - connect to internet to try again?