Оғир кунда, доим ёнимда Куну-тунда, доим ёнимда. Шубҳа бўлмас ҳеч имонимда Худо Севги, Худо меҳрибон. Севгисидан доим қонаман Висолини ўйлаб ёнаман. Содиқдир У, мен ишонаман!!! Худо Севги, Худо меҳрибон. Ожизлигим билар У мени Доим бахтим тилар У мени Ҳар кун бошим силар У мени Худо Севги, Худо меҳрибон. Ўргатади солиҳ бўлишни Ўргатади содиқ бўлишни. Сабр билан ўргатар ишни Худо севги, Худо меҳрибон. Йиқилсам гар турғизиб қўяр Ўз йўлимга юргизиб қўяр. Оталарча меҳрила суяр Худо севги, Худо меҳрибон. Адашганни излаган Ота Рад этганни "сиз"лаган Ота. Қўлин чўзиб бўзлаган Ота Худо севги, Худо меҳрибон. Сизни севиб, берди Ўғлини Севди содда дилни, тўғрини Севди ҳатто қотил, ўғрини Худо севги, Худо меҳрибон. Адаштирманг ҳаёт булоғин Татиб кўринг ишқнинг қайноғин. Сизга қурди жаннатнинг боғин Худо севги, Худо меҳрибон. Нажоткорни юборди Ўзи Бунга гувоҳ Каломи - Сўзи. Муштоқ кутар бизларда кўзи Худо Севги, Худо меҳрибон. Ҳамдлар айтинг қошида ҳар кун Унга қайтинг, шод бўлиб гулгун. Ишонганда ИМОНдир бутун: "Худо Севги, Худо меҳрибон".Погружаюсь tʿbt mn ạlbʿd Non temerò Славьте Иисуса славьте Иисуса Исаның ганы كفايتي في من فدى نفسي من الهلاك nḥn wạtẖqwn bạ̉n lnạ ṭryqạaⁿ Grande, forte, ricco Yovuz ish qilmagin Stratená ovečka
Song not available - connect to internet to try again?