Тонг саҳарда тургизган Ишларимни юргизган. Давру даврон сургизган Худога шукур дейман! Ризқим ҳар куни тайин Шодлик берар кун сайин. Шаббода эсар майин Худога шукур дейман! Қуёш кулиб сочар нур Қўлимдадир ажиб дур: "Инжил, Таврот ва Забур" Худога шукур дейман! Оламга келди нажот, Одамга келди нажот. Масиҳда боқий ҳаёт Худога шукур дейман! Юрагим тинч, хотиржам, Мен билан буюк Эгам! Солиҳман Масиҳда ман Худога шукур дейман! Шу сабаб куйлар тилим, Саноларга бой дилим. Нажот топса гар элим Худога шукур дейман!sẖjrẗ tyn ạ̉nạ bạqblk mkẖlṣ lḥyạty Светият, Самодържецът Otče, všetko živé باحبك يا يسوعي Nous voulons chanter Как олени к воде весною Môj Boh, vďaka Tebe dýcham 爱是什么 Šampión
Song not available - connect to internet to try again?