Раббим қўлланг, гуноҳкор Бандангизман, дилозор. Ҳоли кундан кун афгор Вайрона Масиҳийман. Не хатолар ўтдиким Қайғу алам ютдим жим. Дейман ўзимга ўзим: "Ҳайрона Масиҳийман". Кулолмадим юракдан Айрилмадим тилакдан. Севги истаб "малак"дан Девона Масиҳийман. Кимдир ҳолимга ҳайрон Кимдир айблар пинҳон. Кўрсам дили гар вайрон Парвона Масиҳийман. Раббано беринг шифо Руҳингиз-ла нур-зиё. Отамдир танҳо Худо Шоҳона Масиҳийман. Келинг Раббим, Масиҳим Ташна қалбим, Масиҳим. Нажоткорим Сизсиз мен Мастона Масиҳийман.О Боже мой благодарю كم مرة Világosságod küldd el mn dẖạ ạldẖy yfṣlnạ ʿn ḥb fạdynạ Струится из раны Иисуса Христа Невеста Господа Neve al sole huí jiā ạ̉smʿ ṣwt ṣyạḥ ạljmwʿ ạlkl fy hyklk
Song not available - connect to internet to try again?