1 Ўғлим, сўзларимни унутма, амрларимни юрагингда сақла. 2 Улар умрингга умр қўшади, ҳаётинг тинч бўлади. 3 Севги ва садоқатни асло тарк этма. Бўйнингга маржон қилиб тақиб ол, юрагинг қаърига ёзиб қўй. 4 Шунда Худонинг ҳам, одамларнинг ҳам меҳрини қозонасан, улардан иззат-ҳурмат топасан. 5 Ўз ақл-идрокингга суянма, бутун қалбинг билан Эгамизга ишон. 6 Ҳар ишингда Эгамизни эътироф эт, шунда У йўлларингни тўғрилайди. 7 Ўзингни доно ҳисоблама. Эгамиздан қўрқ. Ёмонликдан юз ўгиргин. 8 Шундай қилсанг жисминг соғ, жонинг ҳам омон бўлади. 9 Ўз бойлигинг, биринчи ҳосилинг билан Эгамизни улуғла. 10 Шунда омборинг тўлиб-тошади, янги шаробинг етиб ортади. 11 Ўғлим, Эгамизнинг тарбиясини рад қилмагин, Унинг танбеҳидан руҳинг тушмасин. 12 Ота яхши кўрган фарзандини жазолагандек, Эгамиз ҳам яхши кўрган бандасини жазолайди. 13 Доноликка эришган, ақл-идрок топган қандай бахтлидир! 14 Чунки унинг баҳоси кумушдан, фойдаси олтиндан ҳам афзалроқдир. 15 У жавоҳирлардан ҳам азиздир, сен тилаган бирор нарса Унга тенг келмайди. 16 Унинг ўнг қўлида узоқ умр, чап қўлида эса бойлик ва шон-шуҳрат бор. 17 Йўли - шодлик йўли, барча сўқмоқлари тинчдир. 18 Доноликни қучганлар учун у ҳаёт дарахти кабидир, уни маҳкам тутганлар бахтлидир. 19 Эгамиз донолик билан ерни яратди, ақл-идроки билан осмонни ўз ўрнига жойлаштирди. 20 Унинг ақли билан чуқурликлар бўлинган, булутлардан шудринг тушган. 21 Ўғлим, донолик ва фаҳм-фаросатни маҳкам ушла, назарингдан қочирмагин. 22 Ўшанда улар жонингга ҳаёт бахш этади, бўйнингга безакдай бўлади. 23 Йўлингда эсон-омон юрасан, оёғинг қоқилмайди. 24 Бехавотир ётасан, уйқунг ширин бўлади. 25 Бехосдан келадиган офатдан қўрқма. Ёвуз одам ҳужум қилганда ҳам қўрқма. 26 Чунки Эгамиз ёнингда бўлади, сени қоқилишдан асрайди. 27 Яхшилик қилиш қўлингдан келса, муҳтожлардан ёрдамингни аяма. 28 Ўзингда бор бўлса, қўшнингга "кечроқ кел", "эртага бераман", деб айтма. 29 Сенга ишониб, ёнингда тинчгина яшаётган қўшнингга қарши ёмон ният қилма. 30 Сенга ёмонлик қилмаган одам билан сабабсиз уришма. 31 Зўравонга ҳасад қилма, у қиладиган ишларни қилма. 32 Чунки Эгамизга ёвузлар жирканчдир, У тўғри одамга ҳамроҳ бўлади. 33 Фосиқнинг уйи Эгамизнинг лаънатига, солиҳнинг уйи эса қут-баракага тўлади. 34 У мазах қилувчиларни мазах қилади, камтарларга эса иноят кўрсатади. 35 Донолар шон-шуҳратга эришадилар, нодонлар эса шармандаликка дучор бўладилар.施舍吧 Hosannah, in the Highest yạ ʿrys nfsy ạlgẖạly Qyzyqty telefonym bar Ihmeinen Jeesus El poderoso de Israel Қутқарувчимиз Раббимиз Твоя любовь Sokin tun, ajoyib tun ЦАРУВАЙ В МЕН
Song not available - connect to internet to try again?