Эй Раббий, Сен учун яшагум мақсад, Армонга айланиб қолмасин бу кун. Ғалаба тожини этарманми забт, Менинг буткул вужудим ўртанур бугун. Қўлим силтаб барини ташлагум ортга, Аммо яшаш керак тириклик ташвиш. Бари учун вақтимни топарман ҳар чоғ Лек Сенга ибодатим етолмас бироқ. Оҳ Раббий, бу ҳолат охир не кечар? Охират саволлари қалбимда сузар. Бемаъни, бекорчи вақтдан асрагин, Бу вужуд бир бўшлиқ Сенсиз керакмас. Дангаса бу қалбим турткила ўзинг, Бу вужуд Сен учун яшамоқ керак. Ош бериб, туз тортиқ, сутга чўмдирган, Ахир Сен эмасму, ягонам Эгам? Виждоним ўртаниб, ўт олов қалбим. Сен учун кимман мен бир худби ношуд. Берганинг ҳақига на битта шукур, Айтолмас дангаса, девона кўнгил. Оҳ Раббий, бу ҳолат охир не кечар? Охират саволлари қалбимда сузар. Бемаъни, бекорчи вақтдан асрагин, Бу вужуд бир бўшлиқ Сенсиз керакмас.Qəlbimi Pak Et Liberi di... День воскресный чудный гость небесный Отче, люблю, возношу خطيئتي مسمار Тайӧ муслуныс, мый сетӧ миян Ен Cuore in mano Soltanto tu lo puoi fare هنعيش يوم بيوم مثل عظيم
Song not available - connect to internet to try again?