Юрагингда нима бор Севгими ё ғазабми? Қалбингда не, бир қара Шодликми ё азобми! Худо севги. Меҳрибон Худо азоб бермайди. Билими йўқ мақтанмас "Мен" деб кўкрак кермайди. Камтар юрак, содда дил У Худога муҳтождир У ҳеч нарса қилолмас Бечора, беилождир. Юрагингда нима бор Текшириб кўр, гоҳида Агар севги бўлса, сен Худонинг паноҳида. Агар топсанг хавотир Топсанг заррача қўрқув. Шайтонни қўлидасан Туширар доимо чув. Наҳот энди билмасанг Сен Худонинг фарзанди Кимники айт, Отанинг Қўлидаги бол, қанди? Аюб айтди: "Мен недан Қўрқсам келди бошимга"... Кўп нарса боғлиқ дўстим Юракдаги "тош"имга. Юрагингда нима бор? Севги бўлсин Отадан. Қўрқув руҳи остида Қул бўлмайлик қайтадан.Egyedül csak Te vagy Mu Yabi Yesu Tare da Mala’iku Yaratganga muhtojman yạ mw̉ty ạlạ̉gẖạny Есүсийн дотор أنا مستنيك Kalvari Tang Chung Ah KEIMAH PHILHLONAK AH Янги Қўшиқ ạ̉nạ sny ṣgẖyr
Song not available - connect to internet to try again?