1 Фосиқларга ҳавас қилма, улар билан бирга бўлишга интилма. 2 Чунки улар зўравонликни ният қилади, тиллари ёмонликни гапиради. Йигирманчи насиҳат 3 Уй донолик билан қурилади, идрок билан мустаҳкам бўлади. 4 Хоналар эса билим билан турли қимматбаҳо, қимматли бойликка тўлади. Йигирма биринчи насиҳат 5 Доно сипоҳлар кучли сипоҳлардан, илм-маърифатлилар эса кучи борлардан қудратлироқдир. 6 Яхши одам йўл-йўриқ билан урушга боради, маслаҳатчилар кўплиги туфайли ғалаба қилади. Йигирма иккинчи насиҳат 7 Аҳмоқ доноликка етишмайди, ҳукмда оғзини оча олмайди. Йигирма учинчи насиҳат 8 Ёмон ният қилувчининг номи шаккокдир. 9 Аҳмоқлик билан тузилган режа гуноҳдир, мазахчидан одамлар жирканади. Йигирма тўртинчи насиҳат 10 Ташвишли кунда ожиз бўлганнинг кучи камдир. Йигирма бешинчи насиҳат 11 Ўлимга маҳкум бўлганларни, дорга олиб кетилаётганларни қутқар. 12 "Билмайман", - десанг ҳам, юракни синайдиган Худо кўрмайдими, жонни асрайдиган буни билмайдими? Ҳаммага уларнинг ишига яраша қайтармайдими? Йигирма олтинчи насиҳат 13 Ўғлим, асал еб кўргин, у яхши, асалари муми оғзингга шириндир. 14 Донолик жонингга асалдайдир, унга эришсанг келажагингни топасан, умидинг рўёбга чиқади. Йигирма еттинчи насиҳат 15 Эй фосиқ, солиҳнинг уйига пистирма қурма, уй-жойига тегма. 16 Солиҳ етти марта йиқилса ҳам туриб кетаверади, фосиқ эса ҳалокатга учрайди. Йигирма саккизинчи насиҳат 17 Душманинг йиқилганда севинма, қоқилгани учун юрагинг қувонмасин. 18 Бўлмаса Эгамиз буни кўриб ёқтирмай, ғазабини ундан ўгиради. Йигирма тўққизинчи насиҳат 19 Фосиқлардан жаҳлинг чиқмасин, ёмонларга ҳавас қилма. 20 Чунки ёмонларнинг келажаги йўқ, фосиқларнинг чироғи ўчиб қолади. Ўттизинчи насиҳат 21 Эй ўғлим, Эгамиздан ҳам, шоҳдан ҳам қўрқ, уларга қарши бош кўтарма. 22 Чунки улардан кулфат кутилмаганда келади, икковидан келадиган ҳалокатни ким билади?! Доно ўгитлар 23 Қуйидаги сўзлар ҳам донолардан. Ҳукмда тарафкашлик қилиш яхши эмас. 24 Фосиққа "солиҳсан" деганни эл лаънатлайди, халқлар ундан нафратланади. 25 Унга танбеҳ берганлардан хурсанд бўлади, улар қут-барака топадилар. 26 Тўғри жавоб берадиганларни ҳамма севади. 27 Ташқаридаги юмушингни бажар, даладаги барча ишларингни тартибга сол, кейин уйингни қургин. 28 Сабабсиз ўзгага қарши гувоҳлик берма, тилинг билан алдама. 29 "Менга нима қилган бўлса, мен ҳам шундай қиламан, қилмишига яраша қайтараман", дема. 30 Мен дангасанинг даласидан, нодоннинг узумзори ёнидан ўтдим. 31 Ана, ҳамма ёқ тиканзор, ҳамма ерда қичитқи ўт, тош девор ҳам қулаб, ер билан битта бўлиб ётибди. 32 Қараб, ўйлаб кўрдим, уни кўриб сабоқ олдим. 33 "Бир оз ухлай, бир мизғиб олай, ёнбошлаб бирпас дам олай", - дейди. 34 Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай, муҳтожлик эса қароқчидай устига келади.Ich darf bei Dir sein Мы все стремимся в край родной Hatak eho moyuma kʋt ʿẓmwạ ạlrb mʿy Джошку ве Куртулуш Сеслери Вар Mi ami tu? أيام وساعات Sláva Jemu buď! خودایی گُزلَنگ พระเยซู ดวงใจร้องเรียกหา
Song not available - connect to internet to try again?