Ёр-ёрларнинг аввал боши, Раббим Исо ёр-ёр Раббим Исо, Ҳар мисраси юрагимдаё, Каломимо ёр-ёро Каломимо. Каломларинг Парвардигор бўлгай бажо ёр-ёро бўлгай бажо, Гуноҳга қул бўлганларгаё бергай нажот ёр-ёро бергай нажот. Қўлда амру-фармон билан Исо келди ёр-ёро Исо келди, Элу юртга нажот олибо Исо келди ёр-ёро Исо келди. Раббим қайта келар бешак бу қандай соз ёр-ёро бу қандай соз, Унинг келар йўлларигаё дил пояндоз ёр-ёро дил пояндоз. Худо Сўзи давлат экан, меҳрим тушди ёр-ёро меҳрим тушди, Имонли бир йигитгаё синглим тушди ёр-ёро синглим тушди. Синглим учун бир умрлик бахт тилайман ёр-ёро бахт тилайман, Олтин эмас, имондан тахт тилайман ёр-ёро тахт тилайман. Жон синглим, жоним синглимо омонда бўл ёр-ёро омонда бўл, Парвардигор қизисано имонда бўл ёр-ёро имонда бўл. Дарёларни ёқалаб, ёқалаб сор келади ёр-ёро сор келади, Имонини сеп қилибо ёр келади ёр-ёро ёр келади. Биздагина бозор йўқдир ташлаб келдик ёр-ёро ташлаб келдик, Имонли бир барнониё бошлаб келдик ёр-ёро бошлаб келдик. Дилбандимиз ақл ҳушда саломатдур ёр-ёро саломатдур, Аввал Худо, кейин сизга омонатдур ёр-ёро омонатдур. Коинот Ҳукмдори, ҳар бир суйганнинг ёри, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг аввал Худо саждам сизга ёр-ёр. // Инсонларнинг гултожи, бошида имон тожи, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг Раббим Исо саждам сизга ёр-ёр. // Бўлмаганни бўлдирган, юракларни тўлдирган, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг Муқаддас Руҳ саждам сизга ёр-ёр. // Қўлда Муқаддас Калом, ундан дурларни терган, Чўпон қилиб бизларга Парвардигорим берган. Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг чўпонларимиз сизга салом ёр-ёр. // Яхшиликнинг йўлида, яхши ният дилида, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг қайнотаси сизга салом ёр-ёр. // Осмондаги ҳур мисол, ўгитлари дур мисол, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг қайнонаси сизга салом ёр-ёр. // Маҳаллада у ойим, дуо қилади мулойим, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг момолари сизгларга салом ёр-ёр. // Меҳмон келса хўш деган, меҳмонхоналар бўш деган, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг амаки, тоғалари сизларга салом ёр-ёр. // Уйимизнинг тираги, ҳаммадан ҳам кераги, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг овсинлари сизларга салом ёр-ёр. // Жамоатнинг сардори, келинойим харидори, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг куёв тўрамиз сизга салом ёр-ёр. // Паст девордан қараган, хизмат борми деб сўраган, Келин салом беради, ибо билан эгилади. // Қабул айланг қўшнижонлари сизларга салом ёр-ёр. // Бўйнимдаги маржоним тўкилди, адо бўлди, Рухсат беринг жон қудалар саломим адо бўлди. Келин салом беради, ибо билан эгилади. Қабул айланг азиз меҳмонлар барчага салом ёр-ёр. Барчага салом ёр-ёр.Leggi la Bibbia e prega ogni dì مالناش غيرك إنت إلهنا الحي tsbyḥ yʿlạ lk SOIS FORT, TIENS BON Oh, Lord You are my Shepherd จงมาร้องเพลง ạlṣwrẗ ạlly̱ sẖạyfhạ مذ كنت طفلاً Iltijo 在这些仅存的年间
Song not available - connect to internet to try again?