Тонгни қарши олганим Совғадир бу Худодан. Демак бугун тирикман Бахрамандман зиёдан. Умр бериб, ризқ бериб Қўймаган ҳеч дуодан Худойим олқишлайман Умримни бағишлайман. Ҳар бир инсон устида Унинг режаси буюк, Мағрурларга У қарши Камтарлар Унга суюк. Раббим Исо орқали Қолмади елкамда "юк" Худойим олқишлайман Умримни бағишлайман. Сев деб айтманг энди ҳеч Менга ҳамма ёқади. Душманимни ўйласам Тилга дуо қалқади. Ахир гуноҳкор эдим Худованд ёрлиқади Худойим олқишлайман Юрагим бағишлайман. Солиҳ бўлиш учун ҳеч Одамда имкон йўқдир, Худо ризқ бергани-чун Қушнинг ҳам қорни тўқдир Худо Севги бўлмаса Заминда ҳаёт йўқдир Худойим олқишлайман Қалбимни бағишлайман. Озод яшашчун бугун Худони Ўғли керак, Худони билмоқ учун Худони Ўғли керак. Имон билан гар айтсанг Ишонса чиндан юрак Худони олқишлайман Умримни бағишлайман.Սերը, Սերը Տանում է Mój wielki Bóg Mesih'in krallığı Nessuno nessuno Jesus Christ, You Are My Life في الدنيا هاذي (ما نخبيش) Caroline Lurianne Есть та надежда что не подведет ạdẖkrny fy mlkwtk Биёед, биёед
Song not available - connect to internet to try again?