Одам бу дунёда қилган меҳнатидан Қандай фойда топар? Авлод келиб, авлод кетар, Бу дунё эса шундайлигича қолаверар. Қуёш чиқиб яна ботар, Чиққан жойига қайтишга шошар. Шамол жанубга эсар, Шимол тарафга елар, // Такрор-такрор айланиб, Ўз йўлидан юраверар. // Ҳамма нарса чарчатар, ҳолдан тойдирар, Уларни тасвирлашга сўзлар ҳам етмас. Кўзларимиз кўраверар, аммо тўймас, Қулоқларимиз эшитаверар, аммо қониқмас. Олдин нима бўлган бўлса, яна содир бўлгай, Нима қилинган бўлса, яна қайтарилгай, Бу дунёда ҳеч қандай янги нарса йўқ. Барча дарёлар денгизга оқар, Денгиз эса ҳеч тўлмас, Шунда ҳам ўз макони сари Оқаверар дарёлар. Одам бу дунёда қилган меҳнатидан Қандай фойда топар? Авлод келиб, авлод кетар, Бу дунё эса шундайлигича қолаверар Ҳамма нарса чарчатар, ҳолдан тойдирар, Уларни тасвирлашга сўзлар ҳам етмас. Кўзларимиз кўраверар, аммо тўймас, Қулоқларимиз эшитаверар, аммо қониқмас. Олдин нима бўлган бўлса, яна содир бўлгай, Нима қилинган бўлса, яна қайтарилгай, Бу дунёда ҳеч қандай янги нарса йўқ.Ուր Էլ Որ Գնամ Кто пред Судьёю устоит راحتى هتبدأ Bagai Kapal Yang Berlayar Náš Boh vládne Свят Господь Հավատարիմ է Նա kẖd qrạr Qudaı sondaı jaqsy De esti orfan in viaţa ta
Song not available - connect to internet to try again?