Дардлар чексам дард билан Шифо берган Сен Раббим. Йўлга чиқсам мард билан Дуо берган Сен Раббим Йиқилсам сўқмоқ йўлда Узатасиз қўлингиз Адашсам саҳро, чўлда Кўрсатасиз йўлингиз. Гоҳ ранжисам дўстимдан Силайсиз аста бошим. Кечиб кам-у кўстимдан, Артасиз аста ёшим. Ўрганябман мен аста Сендан олиб сабоқлар. Кечирим бериш қасдда, Ўтса жондан қийноқлар. Каломингиз қўлимда, Севиш сирин ўргатар. Чиқса номард йўлимда Тилим дуолар айтар. Қайтасиз бир кун аниқ, Кутябман мен муштоқ. Қалбим бўлмоқда синиқ, Сени англаганим чоғ. Ўргандим севиш сирин, Муқаддас Руҳингиздан. Англадим севги нима Хочдаги оҳингиздан. Кечиринг, мени яна Тўлдириб юрагимни. Айтибман яна-яна Орзуйим, тилагимни. Бугун тутдим қўлингиз, Буюринг не қилайин? Раббим нажот йўлингиз, Чин фидоси бўлайин!Nádherný (Lovely Lord) Kutsal Olayım JESUS, BELOVED OF MY HEART ạ̉kẖsẖy̱ ạ̉n ạ̉msẖy wḥdy В благодарении красота и сила คำสรรเสริญ คำสดุดี Glory to the Lamb sbḥwạ ạlrb Не страшно уже hnạk wyạh .. hnạk wyạh Ott ülsz a trónodon
Song not available - connect to internet to try again?