Бу бир кам дунёни Билган яхшидир. Дунёда касбу кор Қилган яхшидир. Одам ғаниматдир Умр ўткинчи Худони севганлар Инсон нақшидир. Инсонлар ичида Исо яхшидир! Тирикчилик деймиз Тинчлик билмаймиз. Энг зарур нарсани Билиб қилмаймиз Нега билмадиму Билганим шудир: "Худони севганлар Инсон нақшидир" Инсонлар ичида Исо яхшидир! Умр қизғалдоққа Ўхшайди жуда, Тегинсанг тўкилар Ҳуда-бехуда. Бевақт тўкилмаслик Мақсад ҳам шуда: Худони севганлар Инсон нақшидир. Инсонлар ичида Исо яхшидир! Худони истасанг Раббимга боққин. Одамларни севиб Раббимга ёққин. Ёниб тур, ёқгувчи Бўлгин бир чақин. Худони севганлар Инсон нақшидир. Инсонлар ичида Исо яхшидир! Инъомин қабул қил Худони севсанг, Озодсан, ғолибсан Исони севсанг. Қиёматда бўлмас Асло ҳолинг танг Худони севганлар Инсон нақшидир Инсонлар ичида Исо яхшидир!ياللي بتخاف عليا Орындағым келеді еркіңді ҜӘЛИБСӘН ЈЕР ҮЗҮНӘ Шод бошед бо мо дӯстон Estad por Cristo firmes Dotkni sa mojích očí Pane zuì zhī xīn de péng yǒu Я не боюсь يا صديقي Любит Иисус меня
Song not available - connect to internet to try again?