Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас, Боши, сўнгги аввали, ибтидо ҳам бўлолмас. Минг хайқириқ Хақдан келган садо бўлолмас, Севган Ўғлим шудир деган нидо бўлолмас. // Севмаганни севиб жонни фидо бўлолмас. // // Тан олингиз Раббингизни ул Исо Масиҳ, Баланд қилди қадрингизни ул Исо Масиҳ. // Хочда тортди жабрингизни ул Исо Масиҳ, Олди юрак дардингизни ул Исо Масиҳ. // Ағёр учун ҳеч ким жондан жудо бўлолмас. // Пайғамбарлар ўтди юлдуз каби чарақлаб, Топмадилар Худо сирин китоб варақлаб. Оғир чоғда Раббим келди кундек ярақлаб, Камбағалу гуноҳкорни хорни сўроқлаб. Хақ сўзида бархақ Унда хато бўлолмас. Бу сўзларни тинглаб ўйга толган бахтлидир, Унинг исмин юрагига солган бахтлидир. Мангу шоҳлик паноҳида қолган бахтлидир. Исо учун жон беролган, ўлган бахтлидир. // Хақдин айтсам ҳеч сўзларим адо бўлолмас. // // Ағёр учун ҳеч ким жондан жудо бўлолмас. //lwlạk Исус дойде изгубени да търси Ізгі құдіретпен You Bled Od Boha radost 凡劳苦担重担的人 ГОСПОД ЩЕ МЕ ИЗБАВИ Раб'бин адънъ йуджелтелим Asa cum sunt la Tine vin Oslavuj Pána oslavuj + Toto je den (jasaj v Pánovy)
Song not available - connect to internet to try again?