1 Эртанги кун билан мақтанма, унинг нима олиб келишини билмайсан-ку! 2 Сени ўзинг эмас, бошқалар, ўз оғзинг эмас, ўзгалар мақтасин. 3 Тош ҳам, қум ҳам оғир, ақлсизнинг ғазаби эса икковидан ҳам оғирроқ. 4 Жаҳл - золим, ғазаб бир тошқиндир, рашк олдида ким бардош бера олади?! 5 Ошкора танбеҳ пинҳона меҳрдан яхшироқ. 6 Душманнинг ширин сўзи эмас, дўстнинг калтаклаши садоқатни кўрсатади. 7 Тўқ одам асални ҳам оёқ ости қилади, очга эса аччиқ нарса ҳам ширин. 8 Ўз уйини ташлаб кетган одам инидан айрилган қушга ўхшайди. 9 Хушбўй мой ва муаттар атир кўнгилни шод қилади, дўстнинг самимий маслаҳати қувонч келтиради. 10 Ўз дўстингни ва отангнинг дўстини ташлаб кетма, оғир кунда акангникига чопма, яқин қўшни узоқдаги акадан яхшироқ. 11 Эй ўғлим, доно бўл, қалбимни қувонтир, шунда биров мени танқид қилса ҳам, жавоб қайтара оламан. 12 Эс-ҳушли одам хавф-хатарни кўриб яширинади, содда эса тўхтамасдан бораверади, шунинг учун қийналади. 13 Бегонага кафиллик қилганнинг тўнини ечиб ол, ҳа, бундай ақлсиз одамдан кийимини гаров қилиб ол. 14 Тонг-саҳарлаб дўстига ҳамду сано айтган одам унга лаънат ўқиган бўлади. 15 Жанжалкаш хотин ёмғирли кунда тўхтамай томаётган чаккага ўхшайди. 16 Уни бошқариш шамолни бошқариш ёки ўнг қўл билан мойни ушлаш демакдир. 17 Темир темирни ўткирлайди, инсон эса дўстини. 18 Анжирни парвариш қилган одам унинг мевасидан баҳраманд бўлади, соҳибига яхши қараган иззат-ҳурматга эга бўлади. 19 Сув инсоннинг юзини акс эттиргани каби, юраги ҳам унинг кўзгусидир. 20 Ўлим ва Ҳалокат ҳеч тўймаганидай, инсоннинг кўзи ҳам асло тўймайди. 21 Кумуш, олтин оловда синалади, одам эса мақтовда. 22 Аҳмоқни келига солиб дон билан бирга янчсанг ҳам, аҳмоқлиги ундан ажралмайди. 23 Қўйларингнинг аҳволини яхши бил, подаларингга яхши қара. 24 Чунки бойлик ҳам, тож ҳам абадий эмас. 25 Ўтлар қуриб, янги кўкатлар ўсиб чиққанда, қир-адирдаги ўт-ўланлар йиғиб олинганда, 26 қўзилар кийим-кечагингни, эчкилар эса дала баҳосини қоплайди. 27 Эчкиларнинг сути кўп, сенга ҳам, уй аҳлингга ҳам, ҳатто хизматкорларингга ҳам етарли бўлади.لا فجر بعدها يلوح O, Táńirim, jer betinde Ты пришёл в наш мир Бидний Их Эзэн Улугбек 2005 минус 7 ىرايىمىڭدى جەرگە مول تۅكتۉڭ ṣwth ạlḥlw ạ̉tạny Tutto sei per me Je psáno He is Jehovah
Song not available - connect to internet to try again?