Кечир Оллоҳим мени, Ишончим доим Сенда. Дилга Сени кеч солди, Мендек гуноҳкор банда. Кечир бундан аввалроқ, Сени таний олмабман. Шайтон сўзига кириб, Сенга қулоқ солмабман. Мен нотавон Сен билан Беҳуда жанглар қилдим. Оловли ўқлар отиб, Аобладим, ҳор қилдим. Ҳатто мадад бермабман Ўша машъум баҳорда, Ёвузлар қийнаганда, Нуридийдангни хочда. Аммо бир кун ғафлатдан Уйғонди сенинг қулинг. Юрагимга малҳамдек Тегди муборак қўлинг. Ўтган кунлар ёдимда, Кўзларимни очдинг Сен, Гуноҳлар кўп ботқоқдан Заб қутқариб қолдинг Сен. Мана, энди таъзим айлаб, Жой намозда турибман. Шак келтириш йўқ энди, Порлоқ йўлдан юрибман. Ҳаётим бахшида Сенга, Қайтиш йўқдур сўзлардан, Фақат энди, Сен, Мени асра ёмон ишлардан.Кудай-Теңирдин Руху Менде Ты Посмотри وحدك تكفيني هعدى msyḥy lạ̉ny ạ̉w̉mn bạltẖạlwtẖ Мени қанотинг ила яшир เราชื่นชมยินดีร้องเพลงแด่พระเจ้า C'est trop chanter la paix يا قارب عالي داود
Song not available - connect to internet to try again?