Осмон Шоҳлигига умид қилганлар Раббимизни чиндан, қалбдан севганлар. Муқаддас Каломнинг мағзини чақиб, Отамизга шукур қилиб юрганлар. Бу сиз, ўзимнинг биродарларим, Дуода бўлгансиз бўлса дардларим! Сокин қалбингизда орзулар кўпдир, Айтар сўзингизнинг ёлғони йўқдир. Туну кунингиздан миннатдор бўлиб, Ҳар лаҳза, ҳар ондан кўнглингиз тўқдир. Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим, Хушхабар айтишда жасур, мардларим! Муқаддас Калом - бу сиз учун шараф, Дуодасиз, тинчдир ҳар он, ҳар тараф. Муҳтожлиги бўлган ҳар бир инсонга, Бўлмайсиз ҳеч қачон бефарқ, беътараф. Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим, Юрагимга яқин кўнгил зарларим! Шунчалар ғамхўрсиз, чексиз меҳрингиз, Бошга не келса ҳам Эгам дедингиз. Ҳаётда эзилган жон жигарларга, Йўқ демай дардига малҳам бўлдингиз. Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим, Юрагимга яқин кўнгил зарларим! Ибодат қилгайсиз, саҳар, тунлари бедор, Ўзганинг кўнглига бермайсиз озор. Фикрингизга тил ожиз, донолик бисёр, Бунчалар қалбингиз сокин беғубор. Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим, Юрагимга яқин кўнгил зарларим! Имонингиз тоғлардек мустаҳкам юксак, Каломни тинглашда чаққонсиз, сергак. Самога талпиниб илтижо қилиб, Ҳаммага бўласиз доимо тиргак. Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим, Юрагимга яқин, кўнгил зарларим! Раҳматлар айтаман жоним ўзингиз, Дилга таскин берар ширин сўзингиз. Кўзингизда меҳр, табассум, Қуёшдек порлайди нурли юзингиз. Бу сизсиз ўзимнинг биродарларим, Дуода бўлгансиз бўлса дардларим!مافارقنيش yạ sydy̱ km kạn qạsyạaⁿ Приходи Ai fost tu să-L vezi القىشتاعىن جانىم Grande, forte, ricco Ти знаеш как yạ hạlṭfl ạlnạym Wszyscy, co składają W Panu swe ufanie عيني عليك
Song not available - connect to internet to try again?