Эй Эгам, ким яшайди Сенинг масканингда? Ким макон топади Сенинг муқаддас тоғингда? Тўғри юриб, тўғри иш қилганлар, Юракдан ҳақ гапни айтганлар. Бошқаларга бўҳтон қилмаганлар яшайди, Дўстларига ёмонлик қилмаганлар, Қўшниларини ҳақорат қилмаганлар. Разил кимсалардан нафратланганлар яшайди, Эй Эгам, Сендан қўрққанларни иззатлаганлар яшайди Ўзига зарар бўлса ҳам, аҳдида турганлар яшайди. Қарз бериб судхўрлик қилмаганлар яшайди. Айбсизга қарши гувоҳлик бериш учун пора олмаганлар яшайди. Буларни қилганлар тинч-омон бўлади.Вот ночь уж наступила Эзэний агуу хайр над дээр буухад بتهزم أعدائك يسا ايقىشتا قۇرباندىققا شالىندىڭ wǒ bié wú suǒ qiú zy ạlạyl Оо, Жүрөгүмдө кубаныч Ту бузург A szívünk vár ขอบคุณขอบคุณพระเจ้า
Song not available - connect to internet to try again?