// Узоқларга олиб кетар мени муҳаббат, Қанот ёзади қалбим ўшал томонга. // // Юрак занжирлари узилар бесабаб, Кимдир мени кўтаради баланд самога. // Оққуш қўнди бошинга, тожин бериб бошимга. Мен кутмаган келди паноҳим, Мен билмаган келди Раббоним. // Ҳаётимда яшнади бирам,жамолидан яшнади олам. // // Бахтим сиғмай кетди ичимга,келинг дедим одамлар Унга. // // Оққуш қўнди бошинга,тожин бериб бошимга. Оқ тулпорда келди паноҳим, Севганидан менинг Раббоним. // Тош отдилар юзларимга, яқиним деб юрганларим. Ишонмасдан ҳеч сўзларимга, рад этдилар Унинг каломин. // Михлашдилар қошимда, тиканли тож бошида. Жонин берди менинг паноҳим, Севганидан менинг Раббоним. // // Қора тунлар мени қамраб олмоқчи бўлди, Юрагимга занжирларин солмоқчи бўлди. // Бирдан ёруғ бўлиб гўрлар очилиб кетди, Ўликлардан турди паноҳим, Ҳеч ўлмагай менинг Раббоним. Ўзи туриб қошимда,тожин бериб бошимга, Мен сен билан деди паноҳим, Ҳа тирилган менинг Раббоним.Мұңға батсам жүрегім мұздап Эзэний цог жавхланг لأنك يارب في طمأنينة shì yīn yé sū Юрагимда Сен Если я была бы бабочкой У Твоих ног склонились мы 身上凝聚着民族魂 Pán se vrací قولدورۇمدۇ سۇنام
Song not available - connect to internet to try again?