Раббим қўлланг, гуноҳкор Бандангизман, дилозор. Ҳоли кундан кун афгор Вайрона Масиҳийман. Не хатолар ўтдиким Қайғу алам ютдим жим. Дейман ўзимга ўзим: "Ҳайрона Масиҳийман". Кулолмадим юракдан Айрилмадим тилакдан. Севги истаб "малак"дан Девона Масиҳийман. Кимдир ҳолимга ҳайрон Кимдир айблар пинҳон. Кўрсам дили гар вайрон Парвона Масиҳийман. Раббано беринг шифо Руҳингиз-ла нур-зиё. Отамдир танҳо Худо Шоҳона Масиҳийман. Келинг Раббим, Масиҳим Ташна қалбим, Масиҳим. Нажоткорим Сизсиз мен Мастона Масиҳийман.Messziről száll dalunk Когда сгустились краски GOD IS WITH US Vzácny priateľ je Pán Ježiš Stojíme pred tvárou ḥkmẗ ạllh ạlʿly Juventud que has fijado أنت الملك يا يسوع Kalbiniz Kaygılanmasın Христос воскрес Христос воскрес
Song not available - connect to internet to try again?