Бир кун Худо ҳақиқати аён беради, Бу гуноҳкор дунёнинг умри сўнади. Севинчдан кўзларим ёшга тўлади, Абадий ором топар соғинган қалбим. Булутлар узра келар Нажоткор Раббим. Мен буни ўйлаб топмадим, бу Худо сўзи, Бундан далолат берар Инжилнинг ўзи. Исо бизга юборилган қурбонлик қўзи, Ҳамма Унга тавба қилса кўнгли тўлади. Булут узра келар, Исо келади. Қувончли, ташвишли кунларда ҳамдам, Фақат Унинг йўлига ташлаймиз қадам. Қулоқ тутинг Ундан бехабар одам, Ўз вақтидан кеч эмас, эртамас тезда. Менинг Раббим келар булутлар узра. Унинг ҳақиқат сўзи дилларга ором, Кўзларга нур берган, қалбларга илҳом. Уни улуғлаймиз ҳар куни, ҳар он, Бир кун Худо ҳақиқати аён бўлади, Оят бажо бўлиш учун Раббим келади.Зөвхөн Есүс л байна gẖyrt ḥyạty 예수 이름이 온 땅에 ارحم شعب بلادي Будь Вождем Ты нам إن في القلب حنينا У Престола благодати Let Your Kingdom Come Надад хүчийг өгөөч Эзэн минь NAILED TO THE CROSS
Song not available - connect to internet to try again?