Гоҳида унутиб инсонлигимни Исботлаб нафсга қурбонлигимни Ўтгинчи хавас-у шуҳратга учиб Кечиргил билмасам нодонлигимни Гарчи энг гуноҳкор фарзандингман э воҳ Меҳр-у мурувватинг аяма Раббим Неларга тушмаган ахир бу кўзим Неларни демаган узун тил, сўзим Не-не қилмишларни бажариб қўлим Наҳотки барига сабабчи ўзим Юзига боқдим-у отажонимни Дилини ёқдиму онажонимни Не савдолар солиб улар бошига Етмадим қадрига жонажонимни Йўқламай вақтида дўст-у биродарни Сийламай ғариб-у муҳтож беморни Фурсат топа билмай савоб ишларга Ўтса умр кечир мен дарбадарни Баъзан фарзандимга бўлиб бешафқат Кўнглини оғритиб қўйсам-у албат Унутиб энг оддий мурувватни ҳам Узр узоқлашса мендан оқибат Зулм кўриб мендан жуфту ҳалолим Оғир ботса баъзан мушкул малолим Урайин бошимни қайси тошларга Карахтман қаршингда йўқдир саволимhaleluia haleluia La tua parola Тwо Olqishlang, hamdlar ayting Lyfie Sono stupendo Track 6 Душа поёт Sing Върховен
Song not available - connect to internet to try again?