Қайғу азобларга тўлиб, кўзидан ёш оқади, Исо Ўзи боғда қолиб, самога назар солди. Ўлиш вақти яқин қолди, юзидан қон оқяпти, Илҳомланган ибодати Унга беради. // Кечир мени, кечир Масиҳим, Юрагимни очдим Масиҳим. Юрагимни кўргин Масиҳим, Сенга ўхшай, Сенга Масиҳим. // Тилайди жаҳон ҳақида, қийналган дақиқада, Бир Ўзи қоронғуликда, йўлдошлари қаерда? Исо дуо қилар боғда издошлари ҳақида, Юзидан тер ва қон оқар, келди дўстлар ёнига. Ухламаглар тонг отгунча, ўлимим яқинлашди, Аҳд қони тўкилмагунча уйғоқ бўлинглар энди. Нотўғри одимлар ташлаб,хиёнатчиям келди. Раббимиз уни қаршилаб,ўрнидан туриб чиқди. "Ҳой дўстим" деди Раббимиз,олдимга нега келдинг?! "Шодлан Устоз" дея Яҳудо Унга хиёнат қилди. Ғазаб билан бақирганлар ўлимин талаб қилди, Хоҳламаймиз деб инсонлар ўз Масиҳин рад этди. Биз учун хочда ўлганда Нажоткор Раббимиз, Бўрон бўлиб ер юзига қоронғу тушди чексиз. Гўрлар очилиб Гўлгота қимирлаб турар эди, Маъбаднинг азиз пардаси қўлсиз йиртилиб кетди.اسقار شىڭدى تاۋلاردان، ەڭ بيىك عاجاپتاردان Do cudownej podążamy chwały Luce أنا مين ạlạ̉rḍ dy mlkk yạ ạbn ạllh Un cargo dísteme Wdzięczny, rozkoszny Syjonie Kalk, Aydınlan Ey Düşkün من أنا يارب Ada Damai Sejaht'ra Allah
Song not available - connect to internet to try again?