Кечир мени Худойим, ишончим Сенда доим Кечир мени Подшоҳим эй, // ишончим Сенда доим. (2м) // Дилга Сени кеч солди, мендек гуноҳкор банданг. Кечир бундан аввалроқ Сени таний олмабман. // Шайтон сўзига кириб, Сенга қулоқ солмабман. // Кечир мени Худойим, ишончим Сенда доим Кечир мени Подшоҳим эй, // ишончим Сенда доим. // Мен нотавон Сен билан беҳуда жанглар қилдим. Оловли ўқлар отиб азобладим, хор қилдим. Ҳатто мадад бермабман ўша машъум баҳорда, // Ёвузлар қийнаганда Нуридийдангни хочда. // Нақорат: Кечир мени Масиҳим, ишончим Сенда доим Кечир мени Подшоҳим эй, // ишончим Сенда доим. // Аммо бир кун ғафлатдан уйғонди Сенинг қулинг, Юрагимга малҳамдек тегди муборак қўлинг. Ўтган кунлар ёдимда кўзларимни очдинг Сен, // Гуноҳлар кўп ботқоқдан эй заб қутқариб қолдинг Сен. // Кечир мени Худойим, ишончим Сенда доим Кечир мени Подшоҳим эй, // ишончим Сенда доим. // Мана энди таъзим айлаб ибодатда турибман, Шак келтириш йўқ энди порлоқ йўлда юрибман. Ҳаётим бахшида Сенга қайтиш йўқдир сўзлардан, // Фақат энди Тангрим мени асра ёмон ишлардан. // Нақорат: Кечир мени Масиҳим, ишончим Сенда доим Кечир мени Подшоҳим эй, // ишончим Сенда доим. // Энди Сени номингни Муқаддас деб билгайман, Ҳар ибодат қилганимда Сен тўғрингда ўйлайман. Эй бандалар уйғонинг Нур кўринди қандай соз, Келавер Парвардигор диллар Сенга пояндоз. Келавер Масиҳ Устоз эй диллар Сенга пояндоз. Нақорат: Кечир мени Масиҳим, ишончим Сенда доим Кечир мени Худойим эй, // ишончим Сенда доим. //Молитва Матери Il me conduit Al sicuro in Te Хайр тань Ер бусын улсыг зоригч Mahamulia Namamu Дыханием небес Ty si ten najvyšší Isuse vesnic calator Gradina de măslini udată
Song not available - connect to internet to try again?