Худосиз қилган кўп Айб, гуноҳлари Муқаддас Қон билан Ўчирилганлар Оппоқ булутларда Кўкка олинар Масиҳда гуноҳи Кечирилганлар! Ишонинг Худонинг Иноятига Раббимдан юборган Хуш, ҳақ хатига Бу малҳамдир қалбнинг Жароҳатига Оппоқ булутларда Кўкка олинар Масиҳда гуноҳи Кечирилганлар! Раббимиз келади Фаришталар-ла Карнай садоларин Чалиб баралла Билмадим тун ёки Айни тонг палла Оппоқ булутларда Кўкка олинар Масиҳда гуноҳи Кечирилганлар! Биз бирга бўламиз Бу ажиб дамда Қувончга тўламиз Охир замонда Раббим ҳақлигини Куйлаб осмонда Оппоқ булутларда Кўкка олинар Масиҳда гуноҳи Кечирилганлар! Масиҳ ғалабасин Нашидаси бу Энди бўлмас кўз ёш, Ғам-алам мангу Лак-лак фаришталар Чалишиб чолғу Оппоқ булутларда Кўкка олинар Масиҳда гуноҳи Кечирилганлар! Кутаябман, сизчи? Мен ушбу дамни Худо Севгисига Тўла оламни Исо Худо Ўғли Деган одамни Оппоқ булутларда Кўкка олинар Масиҳда гуноҳи Кечирилганлар! Нега овворасиз Ишу, ташвиш-ла Нажотга муҳтождир Шаҳар, маҳалла Ҳосил мўл шопириб Олинса ғалла Оппоқ булутларда Кўкка олинар Масиҳда гуноҳи Кечирилганлар!حبي إليك Був добрим старець Ной, і Бога він любив zhè shì yī zhī zàn měi de jūn duì Խոսքերդ Վառ Լույս Են ماتعلمتش أعيش وانا خايف Her Şeyin Kaynağı Qudaı torǵaılardy qorǵap مبارك أسم الرب He ny fiantsoana Жизнь моя сокрыта лишь в Тебе
Song not available - connect to internet to try again?