Кимдир кулди менинг устимдан, Имонимдан, каму-кўстимдан. Тухмат, бўхтон кўрдим дўстимдан, Раббим Сизни билмагани-чун. "Кофир"- деди яқин қондошлар, Отилмаган қолмади тошлар. Юз ўгирди кўп бағритошлар Раббим Сизни билмагани-чун. Гоҳ қўрқувда, гоҳо шод бўлдим, Гоҳ йиқилдим, гоҳ барбод бўлдим. Миш-мишлардан тириклай ўлдим Раббим Сизни билмагани-чун. Ҳар бирига Нажот сўрадим, Исмингизла Ҳаёт сўрадим. Эгишмоқчи бўлдилар қаддим Раббим Сизни билмагани-чун. Юпатади ҳар бир Сўзингиз, Мен учун Қон тўккан Ўзингиз Ҳали излар ҳар ким изингиз Раббим Сизни билмагани-чун. Севгингизга тўлдиринг Раббим, Руҳингизга тўлсин бу қалбим Ҳамду сано куйласин лабим Раббим Сизни билганим учун Севги юрагимда Севги дилимда Ҳар бир айтган Севги тўла сўзимда Агар гумроҳ бўлсам Худода айб йўқ Ҳамма айб дўстим рости ўзимда. Танимадим Уни, билмадим Уни Мени севди жондан, севмадим Уни. Умр берди гўзал, ризқ берди гўзал, Нима дейман дўстим қиёмат куни. Дунё гўзал қиздек етаклар алдаб Фахшу-зино тиғин кўксимга қадаб. Қўзимни оч Раббим, кўзларимни оч Иблис тузоғидан қутқаргин ё Раб! Ёнингдаман бандам чекма ғам деди Менга кел топширгин ғаму-андуҳинг Каломимга ишон, Унда жам деди Нажот Сўзларимдан яшайди руҳинг. Худо Севги, дўстим чақиргин Уни Пайпаслаб бўлса ҳам топгин сен бугун Мағрурликдан кечгин, гуноҳдан кечгин У билан ҳаётинг ҳамиша гулгунВ Тебе любовь святая Гөклердәки Атамыз 나 주의 이름 높이리 Әкеміздің уәдесі yīn tā huó zhe 神是护卫竿 Solo Te Zda se sejdem Guardami Одного прошу
Song not available - connect to internet to try again?