Ранжиманг бир сўзни Очиқ айтаман Вақт яқин сир сақлаб Энди нетаман Отамни олдига Бир кун қайтаман Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Айтаман такрор, Айтаман эшитинг: "Сизда Масиҳ бор. Умид бор, ишонч бор Севгингиз бисёр" Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг, бир сўзни Айтмасам бўлмас, Масиҳда бўлганлар Абадий ўлмас. Нолиманг, шукур денг Йўқса қалб тўлмас Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Уқиб олинг сиз Масиҳда бир умр Кечирилгансиз. Гуноҳкорлар ичра Ўчирилгансиз Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Айтиб толмайман, Каломдан бир умр Асло қолмайман. Имонсиз айтганин Асло олмайман Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Ранжиманг бир сўзни Айтсам ногахон, Гуноҳни ваз қилса Борманг хеч қачон. Худо марҳаматин Тингланг хар қачон Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз! Солиҳлик муборак Азиз қондошим, Худога азизу, Менга жондошим. Улар ким бўлмасин Хоҳ ёстиқдошим Биродар Масиҳда Марҳаматлисиз!Աստծո Սերը Մեծ Է Շատ Я довіряюсь قۇدايىم، اچ كۅپتۅگۅن سىرلارىڭدى Kókten kelgen túspese nuryń yạ mn bk nḥyạ Jesosy Tompoko no lalana wéi yǒu yé sū shì bì nán suǒ Oi Jeesus, sanas ääreen Za svedkov spásy, Pane náš В Христе победа ждет нас
Song not available - connect to internet to try again?