1 Ўғлим, ўзгага кафиллик қилиб, бегона билан аҳдлашган бўлсанг, 2 ўз тилингдан илиниб, сўзларинг тузоққа етаклаган бўлса, 3 ўғлим, ўзганинг қўлига тушиб қолибсан, ўзингни қутқар, бор, тиз чўкиб ёлвор. 4 Ўзингга уйқу берма, бир сония ҳам дам олма. 5 Овчидан қочган оҳу каби, беданавоз қўлидан қочган беданадай ўзингни қутқар. 6 Эй танбал, чумолиларга бир қара, уларнинг хатти-ҳаракатларини кўриб доно бўл. 7 Уларнинг на раҳбари, на назоратчиси, на ҳукмдори бор. 8 Лекин улар ёзда озиқ тўплашади, ўрим пайтида дон-дун йиғишади. 9 Сен-чи, танбал, қачонгача ухлайсан?! Қачон ўрнингдан турасан? 10 "Бир оз ухлай, бир мизғиб олай, ёнбошлаб бирпас дам олай", дейсан. 11 Шунинг учун қашшоқлик йўлтўсардай, муҳтожлик қароқчидай устингга келади. 12 Айёр ва нопоклар ярамас сўзларни гапириб юрадилар. 13 Кўз қисадилар, оёқ-қўллари билан имо-ишора қиладилар. 14 Юракларида доим ёвуз ният қилиб, одамлар орасида жанжал чиқарадилар. 15 Шунинг учун тўсатдан офатга учрайдилар, шифо топмай тўсатдан ҳалок бўладилар. 16 Олти нарсадан Эгамиз нафратланади, етти нарсадан У жирканади. Булар: 17 манманлик нигоҳи, ёлғончи тил, бегуноҳ қонни тўкадиган қўллар, 18 ёмон ниятли юрак, ёвузликка югурадиган оёқлар, 19 ёлғон гапирадиган сохта гувоҳ, ака-укалар орасига нифоқ солувчилардир. 20 Ўғлим, отанг насиҳатларига қулоқ сол, онанг ўгитларини рад этма, 21 уларни доим юрагингда сақла, бўйнингга тақиб ол. 22 Юрганингда улар сенга йўл кўрсатади, ухлаганингда қўриқлайди, уйғоқлигингда сенга гапиради. 23 Чунки амрлар - чироқ, танбеҳ - ҳаёт йўли, панд-насиҳатлар нурдир. 24 Улар сени бошқаларнинг хотинидан, зинокор аёлнинг ширин сўзидан сақлайди. 25 Юрагингда унинг гўзаллигини орзу қилмагин, кўзларига маҳлиё бўлма. 26 Фоҳишага биттагина нон ҳақи етарли, аммо ўзганинг хотини билан қилинган зино бутун ҳаётингни барбод қилади. 27 Қўйинга чўғ солганда кийимни куйдирмай бўладими?! 28 Чўғ устида юрганда оёқни куйдирмай бўладими?! 29 Ўзганинг хотини олдига кирганнинг аҳволи ҳам шундай, бегона аёлга теккан жазосиз қолмайди. 30 Қорни очлигидан ўзини тўйдириш учун ўғрилик қилса, одамлар ундан нафратланмайди. 31 Лекин қўлга тушиб қолганда ўғирланган молининг ҳақини етти баробар қилиб қайтариши керак. 32 Зино қилган ақлсиздир, ўзини ўзи нобуд қилади. 33 У кўп калтак еб шарманда бўлади, бир умрга бадном бўлади. 34 Чунки рашк эрни ғазаблантиради, эр қасос олганда шафқат қилмайди. 35 Ҳар қандай ҳадяни рад этади, қанча пора берсанг олмайди.zhǔ a wǒ gǎn xiè nǐ zhǔ a wǒ yǒu yī gè dǎo gào yạ yswʿ ạ̉nạ bạsmʿ klạmk Пальцем к носу прикоснись Pour Out Your Spirit Ho bisogno di te Кто о любви поёт Nepochybuj, Ježiš sľuby splní ạ̉nạ frḥạn Blessing, Honor, Glory
Song not available - connect to internet to try again?