1 Тўғри юрадиган камбағал эгри тилли аҳмоқдан яхшироқ. 2 Билимсиз истак яхши эмас, шошқалоқлар ҳам қоқилади. 3 Нодоннинг нодонлиги ҳаётини бузади-ю, Эгамиздан жаҳли чиқади. 4 Бойлик дўстлар устига дўст келтиради, камбағал эса дўстидан ҳам айрилади. 5 Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди, ёлғон гапирувчи ҳам қочиб қутулмайди. 6 Аъёнларнинг марҳаматини истайдиган кўп, совға берувчига ҳамма дўстдир. 7 Камбағалдан ҳамма ака-укалари нафратланади, дўстлари ҳам узоқлашади, қидирганда уларнинг изи ҳам йўқ. 8 Доноликка эришган ўз жонини севади, фаросатли киши яхшилик топади. 9 Сохта гувоҳ жазосиз қолмайди, ёлғончи ҳалок бўлади. 10 Ҳашаматли яшаш аҳмоққа ярашмаганидек, хўжайин устидан ҳокимлик қилиш ҳам қулга тўғри келмайди. 11 Одамнинг ақли жаҳлини тияди, гуноҳни кечириш унга шуҳрат келтиради. 12 Шоҳнинг ғазаби шернинг ўкиришига ўхшайди, муруввати эса майсадаги шабнам кабидир. 13 Нодон фарзанд отасига ташвиш келтиради, хотиннинг жанжали бетўхтов томадиган чаккадайдир. 14 Уй ва бойлик - отадан мерос, фаросатли хотин эса Эгамиздандир. 15 Дангасалик одамни уйқучи қилади, ялқов одам оч қолади. 16 Амрларга амал қилган ўз жонини асрайди, ўз ҳаётини хор қилган эса ўлади. 17 Камбағалга раҳм қилиш - Эгамизга қарз беришдай, У яхшиликни қайтаради. 18 Умид бор экан, фарзандингни тарбия қил, бузилиб, нобуд бўлишига йўл қўйма. 19 Жаҳлдор жазосини олади, уни бир қутқарсанг яна қутқаришингга тўғри келади. 20 Насиҳатга қулоқ сол, панд-ўгитни қабул қил, шунда умринг бўйи оқил бўласан. 21 Инсоннинг юрагида ният кўп, лекин фақат Эгамизнинг айтгани амалга ошади. 22 Инсоннинг истаги - садоқатли севги, камбағал одам ёлғончидан яхшироқдир. 23 Эгамиздан қўрқиш ҳаётга элтади, одам ҳузур-ҳаловатда яшаб ташвишга учрамайди. 24 Дангаса қўлини косага чўзади-ю, оғзига олиб келишга эринади. 25 Мазах қилувчининг таъзирини бер! Шунда содда одамларга ақл киради. Фаросатлига танбеҳ бер! Шунда унинг билими ошади. 26 Отасига зўравонлик қилиб, онасини ҳайдаган ўғил уят ва шармандалик келтиради. 27 Эй ўғлим, агар насиҳатга қулоқ тутмасанг, илм-маърифатдан юз ўгирган бўласан. 28 Маккор гувоҳ адолат устидан кулади, фосиқнинг оғзи ёвузликни ўзига олади. 29 Мазах қилувчиларга ҳукм, нодонларга калтак тайёрдир.Menedékem az Isten Господу честь и хваление ạ̉nạ msẖ wḥyd Верный Оо, кандай бакыт NI KHAT HNU NI KHAT A THLUM CHIN Gdy szukasz Boga Bütün Dünya Sevinçle E timpul să Îţi proslăveşti И птицы будут петь хвалу
Song not available - connect to internet to try again?