1 Шоҳ Лемулнинг сўзлари. Бу сўзларни унга онаси ўргатган: 2 "Ўғлим, нима десам экан? Нима дейин, эй жигарбандим? Худодан тилаб олган ўғлим, сенга не айтай? 3 Қувватингни хотинларга берма, шоҳни бузадиганларга ҳаётингни сарф қилма. 4 Эй Лемул, шоҳлар учун эмас шароб, май амалдорлар учун эмас! 5 Улар ичиб қонунни унутади, эзилган халқни ҳукм этишда эгрилик қилади. 6 Майни ҳалок бўлаётганга, шаробни қайғу чекканга бергин. 7 Улар ичиб камбағаллигини унутсин, фалокатларини эсламасин. 8 Оғзингни гунг учун очгин, бошига кулфат тушганларнинг тарафини олгин. 9 Гапир, адолат билан ҳукм қил, бечора ва камбағалларни ҳимоя қил." 10 Фаросатли хотинни ким топа олади? Унинг баҳоси гавҳардан ҳам баланд. 11 Эри унга юракдан ишонади, ҳеч нарсага муҳтож бўлмайди. 12 У эрига ёмонлик эмас, бир умр яхшилик қилади. 13 Жун ва сурп топади, хурсанд бўлиб ўз қўли билан ишлайди. 14 Савдо кемалари каби узоқдан нонини келтиради. 15 Қоронғида ўрнидан туриб, уй аҳлини овқатлантиради, хизматкорларига топшириқ беради. 16 Ният қилиб, дала сотиб олади, ўз қўли билан узумзор яратади. 17 Белини маҳкам боғлаб, қўлларига қувват беради. 18 Қилган ишининг роҳатини кўради, тунлари ҳам чироғи ўчмайди. 19 Қўлини чархга қўяди, бармоқлари ип йигиради. 20 Камбағалларга қўлини узатади, муҳтожларга раҳм қилади. 21 Уй аҳли учун қиш-қировдан қўрқмайди, чунки улар ҳаммаси қалин кийинтирилган. 22 Ўзи учун сўзана тикади, либоси кимхоб ва шойидандир. 23 Эри юрт оқсоқоллари орасида ўтиради, шаҳар дарвозасида танилган. 24 Яна шойидан кийим тикиб сотади, савдогарларга белбоғ етказиб беради. 25 Либоси - қувват, шараф, у келажакка қараб қувонади. 26 Донолик билан сўзлайди, меҳр билан насиҳат қилади. 27 Уй аҳлига яхши қарайди, дангасалик қилмайди. 28 Болалари туриб уни дуо қилади, эри ҳам мақтайди: 29 "Фаросатли аёллар кўп, аммо сен ҳаммасидан аълосан." 30 Жозиба алдамчи, чирой эса ўткинчидир, аммо Эгамиздан қўрқадиган аёл кўкка кўтарилади. 31 Меҳнатининг мевасини кўрсин, ишлари дарвозаларда уни шарафласин.Встает заря и солнце с торжеством восходит Этот день подарен Господом Словно среди волн морских скала yạ ḥnạnk Mon Dieu pourvoira à tous vos besoins Bwana U Sehemu Yangu Отруден е живота مش ممكن يرتاح - ساتر İsa'nın sevgisi beni doldurdu Náš Pán je slávny
Song not available - connect to internet to try again?