// Мастона юрганча ғайри юртларда, // Униб ўсган ўз юртингдан айрилма. Бир маълум какликдек маъсум умрингда, // Домга тушиб қанотингдан айрилма. // Таваккал эт Ҳаққа ҳоли дилинг бор, Сабр айлагил, бесабрлик ҳам бекор. Ҳар ерда ишласанг, насибангдир бор // Бой бўлай деб иззатингдан айрилма. // Гадоларни кўнгли шоҳликни истар, Нодонни кўнгли душманлик истар. Беқадрлар ёлғон сўзингни ростлар, // Қадринг билган улфатингдан айрилма. // Номардлар, мухаммаслар,ночорлар, Хомушинг бўлса қочарлар. Сиринг фош этиб, айбинг очарлар, // Таълим берган устозингдан айрилма. // Кимса қашшоқ бўлса, кимса бой бўлар, Ҳар кишининг бахту иқболи бўлар. Ҳар не келса бошингга тилингдан келар, Махтумқули Ҳақ ёдидин айрилма. // Таълим берган устозингдан айрилма. //Сенімен кім теңелер Mu Ƴan Yaƙin Yesu Ne, Gaba Mu Ke Yi Ему имя Чудный Ó Bože, Pane náš z vysokosti I need a miracle Qudaıdyn tynyshtyǵyna تعليق 4 - مين الكسبان ؟ Diriliş Bayramı İlahisi 用灵歌唱 Եկեք Ցնծանք Տիրոջ Առջև
Song not available - connect to internet to try again?