// Дод-у фиғонимга қулоқ солгани учун, Мен Худовандни севаман. // // Қулоғини мен томон тутгани учун, Умрим борича Уни чақираман! // Эй, жоним роҳатингга қайтгин Мана Худованд сенга эзгулик қилган // Жонимни ўлимдан, кўзимни ёшдан, Оёғимни эса қоқилиб кетишдан. // // Ўзинг тийгансан ё Раббим! // Ўлим тиғлари мени чулғаб олди Дўзах азоблари бошимга тушди Жуда сиқилдим-у дард аламда қолдим Ўшанда Худованд исмини чақирдим // Ё Худованд жонимни қутқар дедим // Эй, жоним роҳатингга қайтгин Мана Худованд сенга эзгулик қилган // Жонимни ўлимдан, кўзимни ёшдан, Оёғимни эса қоқилиб кетишдан! // // Ўзинг тийгансан ё Раббим! // // Худованд меҳрибон ва одилдур Ҳа, Худойимиз раҳм қилди! // // Худованд соддадил одамларни асрар Ожиз қолганимда Ўзи мени қутқарар! // Эй, жоним роҳатингга қайтгин Мана Худованд сенга эзгулик қилган // Жонимни ўлимдан, кўзимни ёшдан, Оёғимни эса қоқилиб кетишдан. // // Ўзинг тийгансан ё Раббим! // // Мен тириклар диёрида қоламан Худованд ҳузурида юравераман. // Эй, жоним роҳатингга қайтгин Мана Худованд сенга эзгулик қилган // Жонимни ўлимдан, кўзимни ёшдан, Оёғимни эса қоқилиб кетишдан. // // Ўзинг тийгансан ё Раббим! // Ё Раббим!танри севгиси О, благодать! Спасён Тобой mbdʿ ạlạ̉kwạn غريباً عشت في الدنيا Nu-i prieten lui Isus asemenea Ó, nech sa všetci svä-tí radujú zas Veríme v Boha večného Boh, pokoj náš Бизди сүйүп 오직 주의 사랑에 매여
Song not available - connect to internet to try again?