1 Ўғлим, насиҳатларимни қабул қилиб, амрларимни юрагингда сақласанг, 2 доноликка қулоқ солиб, қалбингни фаҳм-идрокка очсанг, 3 фаросатга ташна, идрокка чанқоқ бўлсанг, 4 уни кумуш излагандай изласанг, яширин хазина қидиргандай қидирсанг, 5 Эгамиздан қўрқиш нималигини тушунасан, Худо кимлигини биласан. 6 Чунки доноликни Эгамиз беради, билим ва идрок Унинг оғзидан чиқади. 7 Эгамиз тўғри одамни эсон-омон сақлайди, тўғри юрадиганга Ўзи қалқон бўлади. 8 Адолатли инсонни ҳимоя қилади, Унга содиқ бўлганнинг йўлини қўриқлайди. 9 Шунда сен тўғрилик, адолат, одиллик, яъни тўғри йўл нима эканлигини тушунасан. 10 Чунки юрагингга донолик киради, руҳинг эса билимдан завқланади. 11 Фаҳм-фаросат сени ҳимоя қилади, ақл-идрок сени қўриқлайди. 12 Ёмон йўлдан, ёвуз гапирадиганлардан асрайди. 13 Улар тўғри йўлни ташлаб, қоронғиликда юради. 14 Ёмон ишлардан хурсанд бўлади, ёвузликдан қувонади. 15 Улар йўлдан адашган, сўқмоқлари ҳам эгридир. 16 Донолик сени зинокордан, тилёғлама бузуқ аёлдан сақласин. 17 Бузуқ аёл ёшлигидаги умр йўлдошини ташлаб, Худо олдида берган аҳдини бузган. 18 Унинг уйи ўлимга, йўллари ўликларнинг олдига олиб боради. 19 Унинг олдига борган одам қайтиб келмайди, ҳаёт сўқмоқларига қайтиб қадам босмайди. 20 Шунинг учун яхши одамларнинг йўлидан юргин, солиҳларнинг йўлидан чиқмагин. 21 Чунки тўғри одам ўша ерда яшайди, пок одам у ерда қолади. 22 Фосиқ эса ер юзидан қириб ташланади, вафосиз йўқ қилинади.mn ạlbdạyẗ kẖlqtny Pərdə Yırtıldı nḥn wạtẖqwn bạ̉n lnạ ṭryqạaⁿ Rab'den tek dileğim YARADAN ALLAHIM Qaranlıq, günahlı olan bu dünya في بعادي أنا عشت سنين Мадақтандар Құдайды Киелі Үйінде El Señor Resucitó ПЪТ ПРАВИШ, БОГ НА ЧУДЕСАТА
Song not available - connect to internet to try again?