1 Ҳоким билан овқатланишга ўтирганда, олдингга қўйилган нарсаларга назар сол. 2 Агар иштаҳанг катта бўлса, бўғзингга пичоқ тиралгандай, ўзингни назорат қил. 3 Унинг неъматларини кўнглинг тусамасин, чунки бу алдамчи таомдир. Еттинчи насиҳат 4 Бой бўлай деб кўп ҳаракат қилма, фаҳму фаросат билан бу фикрингдан воз кеч. 5 Бойлик кўз очиб юмгунча йўқ бўлади, қанот қоқиб бургутдай осмонга учиб кетади. Саккизинчи насиҳат 6 Хасиснинг овқатидан ема, унинг неъматларини кўнглинг тусамасин. 7 Чунки у кўнглида ўзининг фойдасини ҳисоблайди, "Егин, ичгин", - дейди-ю, кўнгли сен билан эмас. 8 Еган луқмангни қайт қиласан, ширин сўзларинг ҳавога учиб кетади. Тўққизинчи насиҳат 9 Аҳмоққа гап гапирма, у ҳикматли сўзларингни рад этади. Ўнинчи насиҳат 10 Қадимий чегараларни бузма, етимларнинг даласини тортиб олма. 11 Чунки уларнинг Ҳимоячиси қудратли, У етимларнинг тарафини олади. Ўн биринчи насиҳат 12 Юрагингни насиҳатга, қулоқларингни эса идрокка оч. Ўн иккинчи насиҳат 13 Боладан танбеҳни аяма, чунки таёқ билан урсанг ўлмайди. 14 Таёқ билан уриб жазоласанг, жонини дўзахдан сақлайсан. Ўн учинчи насиҳат 15 Ўғлим, қалбингда донолик бўлса, юрагим қувонади. 16 Тилингдан тўғри сўз чиқса, кўнглим ҳам шодланади. Ўн тўртинчи насиҳат 17 Гуноҳкорларга ҳавас қилма, доимо Эгамиздан қўрқиб юр. 18 Чунки албатта келажак бор, умидинг рўёбга чиқади. Ўн бешинчи насиҳат 19 Ўғлим, тинглаб доно бўл, юрагингни тўғри йўлга сол. 20 Майхўр ва очкўзлик билан гўшт ейдиганлар орасида бўлма. 21 Чунки майхўр ва очкўз қашшоқ бўлади, уйқучилик жулдур кийим кийдиради. Ўн олтинчи насиҳат 22 Сени дунёга келтирган отангга қулоқ сол, онанг қариганда уни хор қилма. 23 Ҳақиқатни сотиб ол, донолик, йўл-йўриқ, идрок ҳам ол, уларни сотма. 24 Солиҳ отасининг бошини кўкка етказади, доно фарзанд уни хурсанд қилади. 25 Ота-онанг сендан хурсанд бўлсин, сенга ҳаёт берган онанг шод бўлсин. Ўн еттинчи насиҳат 26 Ўғлим, менга қалбингни оч, кўзларинг ишларимни кузатсин. 27 Чунки бузуқ хотин - тубсиз чоҳ, зинокор хотин тор қудуқдир. 28 У қароқчи каби пойлаб туради, одамлар орасида вафосизликни орттиради. Ўн саккизинчи насиҳат 29 Қайғу кимда, ким ғам-ташвиш тортади? Ким жанжал қилади, шикоят қилган ким? Ким сабабсиз яраланади? Кимнинг кўзлари қип-қизил? 30 Шароб ичишга берилганлар, хушбўй майни тотиб кўришга кўп борганлар. 31 Шаробнинг қизиллигига, қадаҳда чўғдай товланишига, текис қуйилишига қарама. 32 Охирида у илон каби чақади, қора илондай заҳар сочади. 33 Кўзларинг ғалати нарсаларни кўради, юрагингда эгри фикрлар бўлади. 34 Кўпирган денгиз ўртасида ётгандай, тўлқинларда чайқалган кемада ухлагандай бўласан. 35 "Мени урдилар, оғримади, калтакладилар, лекин билмадим. Қачон уйғонаман? Яна бир ичай", - дейсан.Jesucristo es tan grande للواحد الرحمان Gelin O'na Tapalım O Jésus, mon doux partage Sì, Gesù mi ama Kiitos olkoon Jumalalle 救主已降生 Дири Су Йъка Бени 51. mezmur Зафер таджъ
Song not available - connect to internet to try again?