Севги беринг, севги қолар Севгини ҳеч қилманг канда Ким кимдандир қасдин олар Қасд олади ғофил банда. Мен Сиз учун ибодатда Йиғлаб, куйдим Худо билди. Кимдир яшар жаҳолатда, Бир сўз билан бағрим тилди. Юким оғир, карвон бўлдим Ит хуради, ўтар карвон. Ўлсам дунё учун ўлдим Жаннатларни кўзлаб бу он. Майса унар, майса сўлар Қадрсизми шунча умр. Паймонам ҳам бир кун тўлар. Раббим билан бордир ҳузур. Севги қолар, севги қолар Сўнги сўзим, севги албат Жаннатларга олиб кирар Унутманглар Севги фақат!Van Khawpi Gel In يسوع يعمل منك Нивы налилися ожидают нас Christ est Roi msẖ hạstslm Who is the king of the jungle Utancı Hiçe Sayıp, Ölüme Kadar Gittin Андаруни ҷони мо ғавғост - Исо омадааст, Сад ҳазорон мужда бар дилҳост - Исо омадааст Любящие сердца huō miǎn nián
Song not available - connect to internet to try again?