Куйиб адо бўлардим Мен дўзаҳнинг ўтида, Қандай яшаб юрибман Ер юзини бетида. Ўлим борлигин билдим Ҳар бир гуноҳ кетида Абадий ҳаёт берган Шукурки Масиҳим бор! У кутади сизни ҳам Бўлиб доим интизор! Оддий ёлғон сўзлаган Кирмас экан жаннатга, Ким Худосиз яшаса Қолар аниқ лаънатга. Худони Ўғли мени Тўлдирди марҳаматга Абадий ҳаёт берган Шукурки Масиҳим бор! У кутади сизни ҳам Бўлиб доим интизор! Одам атодан келган Гуноҳни жавоби йўқ, Масиҳсиз не қилмагин Билгинки савоби йўқ. Муқаддас қон ювмаса Босган қадамингдир чўғ Абадий ҳаёт берган Шукурки Масиҳим бор! У кутади сизни ҳам Бўлиб доим интизор! Солиҳ йўқдир Масиҳсиз Ҳамма гуноҳ қаърида Борар жойи ҳам аниқ Оловли кўл жарида Не қилмагин Масиҳсиз Бил, жаннатдан нарида Абадий ҳаёт берган Шукурки Масиҳим бор! У кутади сизни ҳам Бўлиб доим интизор! Имон билан кирасан Худонинг ҳузурига, Исода бурканасан Худованднинг нурига. Кечирим бор Исода Қалбингни узурига Абадий ҳаёт берган Шукурки Масиҳим бор! У кутади сизни ҳам Бўлиб доим интизор! Одам Атодан келган Гуноҳнинг жавоби йўқ, Масиҳсиз не қилмагин Англадим савоби йўқ. Шайтонга алданиб дўст Яқинингга урма дўқ Абадий ҳаёт берган Шукурки Масиҳим бор! У кутади сизни ҳам Бўлиб доим интизор! Ҳамд айтаман бетиним Қутқарувчи Худога, Мен учун қурбон бўлган Нажоткорим Исога. Муқаддас Руҳга раҳмат Етаклайди зиёга Абадий ҳаёт берган Шукурки Масиҳим бор! У кутади Сизни ҳам Бўлиб доим интизор!rwḥ ạlsyd ạlrb أنا عارف إنك Send Revival RAB Sevgin Öyle Yumuşak Juntos en tu presencia kuài kuài xiàng shén huí zhuǎn Манну дав Господь, алелуя Келгин Исо Келгайсан PRÚDIM DO RIEKY Le sue promesse sono verità
Song not available - connect to internet to try again?