1 Қуйидагилар ҳам Сулаймоннинг ҳикматларидир. Бу ҳикматлар Яҳудо шоҳи Ҳизқиёнинг одамлари томонидан ёзиб олинган. 2 Ишларни сирли қилиш - Худонинг шуҳрати, ишларни текшириб билиш эса шоҳ шарафидир. 3 Осмон баланд, денгиз чуқур, шоҳнинг юраги ҳам шундай, уни тушуниш қийин. 4 Кумушдан чиқиндини олиб ташла, ўшанда ундан яхши идиш ясалади. 5 Фосиқни шоҳ олдидан чиқариб ташла, шунда шоҳнинг тахти ҳақиқат билан мустаҳкам бўлади. 6 Шоҳнинг олдида ўзингни юқори қўйма, улуғ одамлар турганда тўрга чиқма. 7 Чунки ўзинг кўриб турган асилзодалар олдида биров сени пойгакка туширгандан кўра, "Тўрга ўтинг" дегани яхшироқ. 8 Шошилиб арз қилма, охирида қўшниларнинг олдида уялиб қолсанг нима бўлади? 9 Қўшнингнинг ўзи билан гаплаш, сирни бошқаларга очма. 10 Бўлмаса, эшитганлар сени уятга қўяди, номинг бир умрга ёмон бўлади. 11 Ўз ўрнида айтилган сўз тилла узукка қўйилган ёқут кўздайдир. 12 Дононинг танбеҳи тинглаган қулоққа тилла сирға ва олтин безакдайдир. 13 Садоқатли хабарчи уни юборганларга жазирама ўрим пайтидаги салқин сувдайдир, хўжайинининг қалбини севинтиради. 14 Қилмаган совғаси билан мақтанадиган одам ёмғирсиз булут ва шамол кабидир. 15 Сабр-тоқат билан гапирилса амалдор ҳам кўнади, мулойим сўз тошни ҳам синдиради. 16 Асал топсанг, етарлича егин, ортиқчаси қайт қилдиради. 17 Қўшнингникига ҳадеб кираверма, бўлмаса сендан безиб, ёмон кўриб қолади. 18 Ўзгага қарши сохта гувоҳлик берган одам болта, қилич, ўткир ўққа ўхшайди. 19 Ташвишли кунда вафосизга суяниш синган тиш ва чўлоқ оёққа ишониш кабидир. 20 Ғамгин одам олдида қўшиқ айтиш аёзда уст-бошини ечиб ташлагандай, жароҳатга сирка суртиш кабидир. 21 Душманинг оч бўлса, овқат бер, чанқаган бўлса, сув ичир. 22 Шунда унинг бошига ёнаётган чўғ йиққандай бўласан, Эгамиз эса сени тақдирлайди. 23 Шимолдан эсадиган шамол жала, ғийбат эса ғазаб келтиради. 24 Уришқоқ хотин билан кенг уйда яшагандан кўра, лой томнинг бир четида яшаган яхшироқ. 25 Узоқ юртдан келган хушхабар чарчаган одамга совуқ сув кабидир. 26 Фосиққа бош эгган солиҳ лойқаланган булоқ ва бузилган қудуқдайдир. 27 Кўп асал ейиш яхши эмас, иззатталаб бўлиш ҳам ҳурмат келтирмайди. 28 Ўзини тута олмайдиган одам деворсиз вайрона шаҳар кабидир.Тизе бүгүп Сага келем I giardini della mia vita Víra يسوع (أنت الحمل المذبوح) نفسي أرنم blṭfh ndạny Ó Bože, daj mi z výsosti ەگەردە ەلىم Gelin O'na Tapalım قاسيت ربي العذاب
Song not available - connect to internet to try again?