// Яратгувчи улуғ Тангрим, яратгандир сизни, бизни, Яратгандир еримизни, қуёшнию, кунни, тунни. // Худо айтди нур бўлсин деб, нур бу жуда гўзал бўлди, Худо нурни тундан айриб, гўзал нурни кундуз деди. Қуруқликлар барпо қилди, денгизларни пайдо қилди. Ерни гўзал бўлсин учун, уруғ қадаб боғ-роғ қилди. // Ер юзини ёритсин деб, осмонимга чироқ қўйди, Кунни, тунни билмоқ учун қуёшнию, ойни берди. // Сувда ҳаёт бўлсин деди, балиқ сувга тўлсин деди. Ер юзида паррандалар, ҳайвонотлар юрсин деди. Тупроқ деган бир матоҳга сув қуйдида лой қорди У, Одам деган бир жонзотни ясаб кейин жон бердику. Эркакни У Одам деди, аёл бўлса Ҳаво эди. Жаннат боғи Эрамга ҳам улар ҳоким бўлсин деди. Иблис бўлса ғазабланиб, ҳали ҳоким сенми деди, Гуноҳ деган ширин мева одамларга олиб келди. Момо Ҳаво ундан еди, Одамга ҳам тотгин деди. Худо бўлса буни кўргач, жаннатдан тез кетинг деди. // Шундан бери одам бари шайтон учун ўртоқ бўлди, Худо бўлса раҳми келди, одам учун паноҳ бўлди. // // Бугун улуғ Худо нури қаршингизда порламоқда, Абадият жаннат сари Исо Масиҳ чорламоқда. //ОСТАВИ ДОМ В НЕБЕСА Парвардигор некӯст, Ӯро ситоед Mifankatiava tsara Kasırgaya Tutulmuş مع ان الدنيا زحمة Gesù ama bambini e adulti قلبك كله حنان Nothing Can Separate Us أنا من سباني Эй, инсонлар бугўн билинг Аллоҳимиз-тинчлик севар
Song not available - connect to internet to try again?