Йиғилса минг подшоҳ битта Худо бўлолмас, Боши, сўнгги аввали, ибтидо ҳам бўлолмас. Минг хайқириқ Хақдан келган садо бўлолмас, Севган Ўғлим шудир деган нидо бўлолмас. // Севмаганни севиб жонни фидо бўлолмас. // // Тан олингиз Раббингизни ул Исо Масиҳ, Баланд қилди қадрингизни ул Исо Масиҳ. // Хочда тортди жабрингизни ул Исо Масиҳ, Олди юрак дардингизни ул Исо Масиҳ. // Ағёр учун ҳеч ким жондан жудо бўлолмас. // Пайғамбарлар ўтди юлдуз каби чарақлаб, Топмадилар Худо сирин китоб варақлаб. Оғир чоғда Раббим келди кундек ярақлаб, Камбағалу гуноҳкорни хорни сўроқлаб. Хақ сўзида бархақ Унда хато бўлолмас. Бу сўзларни тинглаб ўйга толган бахтлидир, Унинг исмин юрагига солган бахтлидир. Мангу шоҳлик паноҳида қолган бахтлидир. Исо учун жон беролган, ўлган бахтлидир. // Хақдин айтсам ҳеч сўзларим адо бўлолмас. // // Ағёр учун ҳеч ким жондан жудо бўлолмас. //lwlạ ạlnʿmẗ Io sarò con te В пустыне солнцем опаленной Siamo io e Te سهران معاك Брат напомни мне опять Қуанамыз біз әрдайым Amico del cuore rotto Už sa blíži ten čas práve يمكن أكون
Song not available - connect to internet to try again?